Қатар амирининг севимли лочини Қозоғистонда бош оғриғи бўлди
(last modified Sun, 09 Oct 2016 08:27:10 GMT )
октябр 09, 2016 13:27 Asia/Tashkent
  • Қатар амирининг севимли лочини Қозоғистонда бош оғриғи бўлди

Қатар амирининг севимли лочинининг Қозоғистон божхонасидаги ўлими икки мамлакат ўртасида ихтилоф келиб чиқишига сабаб бўлди

Ал-Олам тармоғи ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Вашингтон пост газетасининг ёзишича, Қатар амири Тамим Бин Аҳмад бундан бир қанча вақт олдин Қозоғистонга ов қилиш учун борган эди. Лекин унинг ушбу овдаги истаклари амалга ошмади.

Қозоғистон маҳаллий хабарларига кўра, Қатар амири ишқибоз бўлган севимли лочин қуши Қозоғистон божхонасининг омборида ўлган. Вашингтон пост рўзномасининиг қўшимча қилишича, қушлар номуносиб шароитда сақланган. Қушларнинг ўлими Қозоғистон маҳаллий масъуллари ўртасида ушбу хатолик туфайли ихтилоф келиб чиқишига олиб келган. Ушбу рўзноманинг ёзишича, Қатар амири унинг севимли лочинига ёмон муносабатда бўлишгани учун Қозоғистон юртидан аччиқ қилиб кетган. Қатар масъуллари ушбу иш юзасидан эътирозли нота тайёрлашди. Ш орада Қатарнинг Вашингтондаги элчихонаси Қатар амирининг лочин қуши ҳақидаги баёнотни ва Қозоғистон маҳаллий ахборот воситаларининг тарқатган хабарларининг тўғри ёки нотўғрилиги юзасидан муносабат билдирмади.