Афғонистоннинг 130 дан ортиқ аскарлари Тожикистонга қочиб ўтишди
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Афғонистоннинг 134 нафар аскарини бу мамлакатга бошпана топганини эълон қилди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўз баёнотида Тожикистон ва Афғонистон чегарсидаги вазиятни ўта оғир эканлигнини хабар қилиб, 21 июнь куни Толибон гуруҳи Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Шерхон Бандар чегара комиссариатига ҳжум қилди ва натижада афғон ҳукумат кучлари ўзларини нажот бериш учун чегара пунктлари орқали Тожикистонга бошпана топдилар де маълум қилди.
Хабарга биноан, тожик чегарачилари инсонпарварлик тамойиллар ва яхши қўшничилик асосида афғон аскарларни қабул қилишган. Афғон аскарлари 4 нафра яраланган бўлиб яна бир аллақачон ҳалок бўлганди.
Афғонистон ҳукумати ҳозиргача бу хусусда изоҳ бергани йўқ.
Шерхон Бандар Тожикистон ва Афғонистон ўртасида товарларни юклаш ва тушириш учун муҳим савдо нуқтасидир ва Жанубий ва Жанубий шарқий Осиёдан товарларни импорт қилишнинг муҳим қисми ҳам ушбу минтақа орқали амалга оширилади.