Толибоннинг МДҲнинг террорга қарши ҳаракатига муносабати + эксперт фикри
(last modified Mon, 16 Oct 2023 12:39:03 GMT )
октябр 16, 2023 17:39 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг МДҲнинг террорга қарши ҳаракатига муносабати + эксперт фикри
    Толибоннинг МДҲнинг террорга қарши ҳаракатига муносабати + эксперт фикри

“Толибон” ҳаракатининг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид МДҲнинг яқинда тутган позициясидан сўнг, Афғонистон ҳудудидаги бошқа давлатларнинг таҳдидлари ҳақидаги шубҳаларни яна бир бор рад этди.

Забиҳуллоҳ Мужоҳид Россия президенти Владимир Путиннинг Афғонистон ҳақидаги сўнгги сўзларини асоссиз деб атади ва “Афғонистон хавфсиз ва бу мамлакатда бошқа давлатларга таҳдид солувчи террорчи гуруҳ йўқ”, деди. Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид яна тан олди:"Россия президентининг баёнотлари нотўғри бўлиши мумкин деб ўйлаймиз. Афғонистон Толибон ҳукмронлик қилган сўнгги икки йил ичида ҳеч бир давлатга таҳдид солмаган".

Россия президенти Владимир Путин Бишкекда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) раҳбарларининг йиғилишида Тожикистон ҳукуматининг Афғонистондан келаётган террорчилик таҳдидлари юзасидан хавотирларини қўллаб-қувватлади ва МДҲ давлатларининг террорчилик таҳдидларига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Кобулдаги ҳукмрон расмийларнинг даъволарига қарамай, 2021 йил август ойида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг, бу мамлакатда террорчилик гуруҳлари фаоллигининг кучайиши ва бошқа давлатларга терроризм таҳдиди пайдо бўлишидан хавотирлар кучайганини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Толибон ҳар доим бу хавотирларни асоссиз деб баҳолаган. Аммо Афғонистон ичида амалга оширилган терактлар, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши, Тожикистондаги терактлар бу хавотирларни тасдиқлайди.

2022 йилнинг май ойида Тожикистон иккинчи марта Афғонистондан террорчилар ҳужумига учради. Толибон бу ракета ҳужуми учун жавобгарликни ИШИД деб эълон қилди. Ушбу ҳужумларга жавобан, Толибон ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий, Кобул расмийларининг юзаки муносабати каби, бу ҳужумларни Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаролари билан боғлади ва бу воқеадан таассуф билдирди. Айни пайтда Душанбе ҳукумати расмийлари Афғонистоннинг шимолий вилоятларини ҳар доим террор ташкилотлари тўпланиш жойи деб билади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити

Жорий йилнинг апрель ойида Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг иккинчи қўшма йиғилишида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам алоҳида таъкидлаган эди:"Афғонистон ҳанузгача дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб қолмоқда, шу даражадаки, ҳозирда Толибон ҳукмронлиги остида бу мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кўп марта ошди". Душанбе ҳукуматининг бу айблови Толибон расмийлари доимий равишда кўкнорига муқобил ўсимликлар етиштириш ва наркотикларга қарши курашни кучайтириш бўйича кўплаб режаларни ошкор этаётган бир пайтда янграмоқда.

Айни пайтда, Толибоннинг Бишкекдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги йиғилишига муносабати шундан иборатки, Толибон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий ўтган йилнинг май ойида аввалроқ шундай деган эди:“Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги мавжуд муаммолар ҳал бўлди ва шимолий қўшни икки қўшни давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ошириш учун имкониятларни кўриб чиқишга ваъда берди”. Бу изоҳларнинг барчаси Толибон расмийларининг минтақа давлатлари ҳақидаги мулоҳазалари унчалик тўғри эмаслигини кўрсатади.

Толибоннинг минтақа давлатлари, хусусан, Тожикистонга кетма-кет ваъда беришига қарамай, машҳур тожик мутахассислари  Аҳмед Шоҳ Комил ва Хаялт Шоҳи Маҳмуд Душанбе ҳукуматига шундай маслаҳат беришди:“Душанбе ҳукумати имкон қадар тезроқ Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара назоратини кучайтириш учун зарур чораларни кўриши керак”. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, минтақа давлатларининг расмий позициялари Толибон расмийларининг ҳаракатлари ва баёнотларига кучли ишончсизликдан далолат беради.

Душанбе ҳукумати расмийлари ўртасида Толибон ҳаракати ҳаракатларига нисбатан ишончсизлик жараёни Душанбе ҳукумати 2025 йилгача Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилиши керак бўлган вазиятда кенгаймоқда. Шу тариқа, кейинги бир неча йил ичида Тожикистоннинг Афғонистон билан келишмовчилиги кучайишини кутиш мумкин. Хусусан, Тожикистон ҳукумати Афғонистоннинг бошқа қўшни давлатлари каби Толибон ҳукуматидан ҳам бу мамлакатдаги ички келишмовчиликларга, қўшни давлатларга нисбатан таҳдидларга тўлақонли ҳукумат тузилиши билан чек қўйишини кутмоқда.