Қозоғистон ва Белоруссия икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорилкларни кенгайтиришмоқда
Қозоғистон президенти Белоруссия Бош вазири билан учрашувида икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев Белоруссия Бош вазири Роман Глоченко билан учрашганида икки мамлакатнинг турли ўзаро ҳамкорликлари шунингдек Халқаро ташкилот доираисдаги ҳамкорилкларни ижобий деб баҳолади.
Токаев хусусан икки мамлакат раҳбарлари ўртасида доимий алоқалар мавжудлигни ва энг юқори даражада эришилган келишувларнинг мувафаққиятли амалга оширилишига ишора қилиб, икки кун олдин Белоруссия президенти Александр Лукашенкога қилган телефон қўнғироқига ҳам ишора қилиб, улар Қозоғистон ва Белоруссия мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқни ривожлантириш масалаларни батафсил муҳокама қилганликларни айтди.
Қозоғистон президенти Белоруссия Бош вазирини Нурсултонга ташрифи ва музокаралар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги уфқларига олиб боришига умид қилди деб изоҳлади.
Белоруссия Бош вазири шунингдек, Қозоғистон билан ўзаро алоқаларни кенгайтириши жуда муҳим эканлигини айтиб икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги даражасидан мамнунлигини билдирди.