Қозоғистон ва Белорус ўртасида қўшма ҳарбий машқлар бошланди
Белорус Мудофаа вазирлиги матбуот маркази бу мамлакат ва Қозоғистон ўртасида қўшма машғулотлар бошланганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон ва Белорус қуролли кучларининг қўшма машғулотлари 5 август, Қозоғистоннинг Жаркент шаҳридаги Кўктал ҳарбий базасида, Алатоунинг Залиский довонлар ва чўққилари ҳудудларида бошланди ва якшанба 21 августгача давом этиши кутилмоқда.
Белорус мудофаа вазирлиги матбуот котиби маркази мамлакат ҳарбийлари Қозоғистон қуролли кучлари билан ҳамкорликда махсус тактик операцияларда қатнашаётганини таъкидлади.
Икки мамлакат қўшма машғулотларида махсус операцияларни режалаштириш билан боғлиқ масалалар биргаликда ҳал қилинади.
Шунингдек, алпинизм техникасидан фойдаланган ҳолда қидирув- тадбирлари ҳам артиллерия отишмаларини татибга солиш ва самолётларни бошқариш режалаштирилан.