Қирғизистон ва Туркия мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтиишни таъкидладилар
Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон ва Туркия мудофаа вазирлари учрашувида ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.
Туркия мудофаа вазири Хулуси Окор Бишкекда қирғизистонлик ҳамкасб билан учрашувида бундай учрашувлар Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорилкларни мустаҳкамланишига кўмаклашади деб таъкидлади.
Туркия мудофаа вазири шунингдек, яқин келажакда Туркия мамлакати Ўзбекистон билан самарали ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришини хабар қилди.
Томонлар шунингдек мавжуд вазият ва икки мамлакат Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини даволаш учун тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар.