Туркия ўтган йилда Қирғизистон олтиннинг асосий импортчиси бўлди
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси тарқатган ҳисоботида, ўтган йилнинг 11 ойида Туркия ва БААга 88,4 килограмм олтин экспорт қилинганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомапинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига биноан, ўтган 2022-йилнинг январидан ноябргача Туркия 789 654 долларга 83,5 килограммдан ортиқ олтин сотиб олган. Ноябр ойида ушбу мамлакатга 19 килограмм қимматбаҳо металл етказиб берилди, унинг умумий қиймати 180 минг долларга баҳоланмоқда. шундай қилиб ҳар бир грамм тўқиз долар 47 сент.
БАА ўтган йили 11 ой давомида тахминан 5 килограмм ушбу қимматбаҳо метални 296 минг долларга сотиб олди. Ноябрь ойида БАА билан янги олтин битимлари бўлмаган.
Араб шериклари Қирғизистон қимматбаҳо металини Лондон қимматбаҳо металлар биржасида (LMBA) олтинга яқин баҳода баҳолаб ҳар бир грамм сотиб олингани учун 59 доллардан кўпроқ тўлашди.