Анқарада Туркия ва Қирғизистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
Қирғизистон ва Туркия президентлари икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги ўзаро муносабатарни янада кенгайтишини таъкидладилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча IV Жаҳон кўчманчилари ўйинларининг очилиш маросимида қатнашиш учун Туркияга сафар қилган Қирғизистон президенти Садир Жапаров туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан учрашиб мулоқот қилди.
Учрашувда Туркия ва Қирғизистон президентлари икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо, маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли ҳамкорлик масалалари ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
" Бирлик ва анъаналарни сақлагарн ҳолда, келажакка қараймиз" шиори остидаги 4 чи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Туркияда 2 -октябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз бу ўйинларда дунёнинг 102 давлатидан 3 мингдан ортиқ спортчи қатнашган бўлса-да Қирғизистон 148 нафар спортчи билан қатнашмоқда.