Қирғизистон давлати " Манас" ва " Ўш" аэропортлари назоратини Туркияга топширмайдиган бўлди
Қирғизистон ҳукумати " Манас" ва " Ўш" аэропортларини Туркиянинг " Нида" компаниясига топширишдан воз кечди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров бу қарорга билдиган муносатида биз " Манас" ва " Ўш" аэроортларини топшириш бўйича таклиф қилинган келишув Қирғизистон манфаатларига тўлиқ жавоб бермагани учун уни амлага оширишдан бош тортдик. Албатта ҳар бир сармоя максимал фойда олишни истайди, лекин имкон қадар халқ ва ҳукумат манфаатларини ҳисобга олишимиз керак.
Қирғизистон Бош вазири бу давлат ҳукумати икки йил ичида бу икки аэропортни янгилай оладиган ҳар қандай сармоя билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Айтиш жоиздирки, Қирғизистон бош вазири икки ҳафтадан камроқ вақт олдин " Манас" ва "Ўш" аэропортлари Туркиянинг " Нида" компаниясига хорижий бошқарув учун 39 йилга берилишини маълум қилганди.
Бундан ташқари Туркия томони икки йил ичида ушбу икки аэропортга 501 миллион доллар сармоя киритишни маълум қилди. Қирғизистоннинг керакли шартлари тўлиқ бажарилганида даромад 50/50 тақсимланади.