Имомали Раҳмон ва Ашраф Ғани Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар
Афғонистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали суҳбатларида Афғонистондаги урушни кучайиб бораётгани ҳақида гаплашдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош шимолий ва шимоли-шарқида уруш кучайгани ортидан, икки мамлакат президентлари кеча Афғонистондаги можароларнинг сўнги вазияти ҳамда қўшма чегара вазиятини муҳокама қилишди.
Томонлар чегараолди ҳудудларда Толибон гуруҳи зўравонлиги туфайли Тожикистонда бопана топган Афғонистон фуқаролари хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Афғонистондаги мавжуд вазиятдан хавотир билдирди аа бунинг эвазида Афғонистон президенти ҳам афғонистонлик фуқароларига нисбатан қўшни Тожикстоннинг инсонпарварлиги ва хайрихохлигини олқишлаб, Афғонистон давлати ўз фуқаролари олдида жавобгардир ва уларнинг вазиятини ўрганиб ёрдам бериш учун зудлик билан чоралар кўради деб қўшимча қилди.