Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги янги чегара можароси
Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида юз берган янги тўқнашувда 2 киши тан жароҳати олди.
Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасмининг чегара кучлари матбуот маркази ўз баёнотида, Қирғизистоннинг тўрт нафар чегара қуриқчилари ноқонуний равишда Суғд вилоятининг Деваштич туманидаги Расравут минтақасида Тожикистон чегарасидан ўтдилар.,-деб эълон қилди.
Бу баёнот давомида қирғиз ҳарбийлари Тожикистон чегарачиларининг огоҳлантиришларига эътибор бермадилар ва отишмани бошладилар. Бунга қарши тожик чегарачилари аксиламал кўрсатганларида чегара қоидаларини бузган икки нафар ярадор бўлишди,-деб келтирилган.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳам ўзининг баёнотида, бу мамлакатнинг чегарачилари Боткен вилоятининг Лилек туманидаги "Чашмаи Гулдин" ҳудудидаги тожик чегарачилари томонидан тўсатдан ҳужумга учраган ва натижада икки томон ўртасида отишма юз берган,-деб эълон қилди.
Икки томон ўртасидаги қонли тўқнашувлардан кейинги биринчи чегара тўқнашуви шу йил апрел ойи охирида юз берди ва Қирғизистон президенти Тожикистонга расмий ташриф билан келган эди.
Тожикистон ва Қирғизистон 972 км муштарак чегара ҳудудига эга ва ундан фақат 519 км демаркация қилинган.