июл 17, 2021 14:02 Asia/Tashkent
  • Россия ва Марказий Осиёнинг 5 мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Афғонистон хусусида баёнот чиқардилар
    Россия ва Марказий Осиёнинг 5 мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Афғонистон хусусида баёнот чиқардилар

Россия ва Марказий Осиёнинг 5 давлати Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун афғонлараро музокаралар муҳимлигини таъкидлайдиган баёнот билан чиқдилар.

Россия ТИВ раҳбари ва Марказий Осиёнинг 5 республикаси  /Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон / ТИВ раҳбарлари  Тошкентда учрашуви ортидан чиқарган баёнотида,  Афғонистон муаммоларини афғонлараро музокаралар орқали ҳал қилинишини таъкидладилар.

Томонлар чиқарган баёнотида,  Афғонистон можароларини  тўхтатиш ва бу мамлакатда барқарорликни қайта тиклаш учун  Кобул ҳукумати ва Толибон ўртасида конструктив музокаралар ўктазилишига умид билдирдилар.

Олдинроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда  Россиянинг Марказий Осиёдаги бирон бир иттифоқчиси Афғонистондан чиқиб кетаётган АҚШ қўшинлари ва техникаларини мезбнлик қилиш ниятида эмас деб таъкидлаганди.

АҚШ Афғонистонни тарк этиш баҳонасида,  минтақада ўз нуфузини сақлаш мақсадида  Афғонистоннинг шимолий қўшни мамлакатларидан бирида ўз қўшинларини жойлаштиришга уринмоқда ва ҳатто шу мақсадини амалга ошириш учун Покистонга ҳам мурожаат қилган.

 

Ёрлиқ