Тожик-қирғиз чегарасида яна қуролли тўқнашувлар юз берди
Тожикистон ва Қирғизистон чегараларида янги тўқнашувлар юз бергани хабар қилинди.
Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарқатган баёнотида 24 июль куни Тожикистоннинг Исфара шаҳри Чоркўҳ қишлоғи ва Қирғизистонинг Бодканд вилояти Оқсори қишлоғи кенгашларининг икки томонлама келишуви асосида, Исфара яшовчилари Қуммозор чегара маҳаллида тозалаш билан шуғулланишади ва бу минтақа Тожикистоннинг Чоркўҳ қишлоғига тегишлидир, аммо тозалаш жаарёнини бошлаши билан Қирғизистонинг Бодканд вилояти Кўктош қишлоғининг йигирмадан ортиқ яшовчилари чегара минтақасига яқинлашиб, улар билан оғзаки жанжални бошлаган ва ундан кейин Тожикистон фуқароларига тош отишган деб хабар қилди.
Манбага кўра, қирғиз чегарачилари ҳам келишувга қарши равишда бу мамлакат фуқароларини ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашган ва тожикистонликлар томон ўқ отишган ва натижада тожикистонлик чегарачилар ҳам қирғизларга жавоан ўқ узган.
Тожикистон томони Қирғизистоннинг Қуммозор минтақаси Қирғизистонга тегишли деган даъвосини ноқоунний эканлигини таъкидлаб, 1924-1927 йилларда миллий чегара демаракацияси ҳужжатлари асосида ва 1989 чи йилги таъсис комиссиясинниг келишувига биноан Қуммозорнинг жойи бутунлай Тожикистонга тегишли деб эълон қилмоқда.