Қирғизистонда яна бир собиқ Бош вазир ҳибсга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси, бу мамлакат собиқ Бош вазирини "Қумтор" делосида алоқадорликда айблаб қамоққа олинганини маълум қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Қумтор майдонини ривожлантириш лойиҳасининг турли босқичларида коррупция ҳолатларини текширишни давом эттиришини таъкидлаб, жорий йилнинг 3 августида қўлга киритилган далилларга ва натижаларга биноан, бу қўмита мамлакат собиқ Бош вазири Тимур Сариевни қўлга олиш қарорига келган деб келтирилган.
Олдинроқ Тимур Сориев мамлакат Бош вазири ва иқтисоди вазири лавозимида ишларди.
Экологик ресурсларни йўқ қилиниши ва пул ювиш Сариев содир этган жиноятлардан эканлиги айтилади.
Хабарга асосан, Тимур Сариев Қумтор тоғ -конидан фойдаланишга асосланган экологик зарарлар келтирган. Натижада Қирғизистон давлати йирик зарар кўрган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси эса Қумтор делоси бўйича олиб борилган тергов нанатижаларидан ташқари Сариевниг бошқа жиноятларини ва қонунбузарликларини ҳам фош этди.