Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия ҳарбийлари шартли жангариларни йўқ қилди
Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиянинг Афғонистон билан чегара яқинида, Хатлон вилоятидаги «Ҳарбмайдон» полигонида 1 августда бошланган ҳарбий машқлари кеча, 10 август куни якунланади.
«Азия-Плюс» хабарига кўра, Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия ҳарбийлари чегарани кесиб ўтган ва террорчилик ҳаракатлари содир этишни режалаштирган шартли жангариларни йўқ қилди. Машқлар Тожикистоннинг «Ҳарбмайдон» полигонида ўтказилди.
Машғулотларнинг якуний босқичини Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи Шуҳрат Холмуҳаммедов, Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо ва Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин кузатиб борди.
10 кунлик машғулотларга уч давлат армиясининг 2,5 мингдан ортиқ аскар ва офицерлари, 500та ҳарбий техника ва артиллерияси, 25та жанговар самолёт ва вертолётлари жалб қилинди.