Қозоғистон ва Қирғизистон қозоқ ва қирғизларни Афғонистондан қайтаришмоқда
Кеча Қозоғистон ҳаво кучларининг C-295 ҳарибй транспорт самолёти 42 йўловчиси билан Афғонистондан Олмаота аэпопортида қўнди.
Бу йўловчилар 25 нафар Қозиғистон фуқарллари, жумладан 10 бола ва Кобулдаги бу мамлакат элчихонаси ходимларидан иборат бўлиб қолган 14 нафраи ҳам Қирғизистон фқароларидан иборат эди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Мухтор Талобарди мамлакат келгусида Қозоғистон фуқароларига ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев бу мамлакат ТИВ-ига Афғонистонда туғилган қозоқларни ўз ватанларига қайтаришга кўмаклашишни топширди.
Афғонистонда 200 нафардан иборат 15 та қозоқ оилалари яшайдилар.
Толибон ҳаракатини Афғонистон пойтахти Кобулга келиши ва президент саройини эгаллаши билан кўп мамлакталар Афғнистондан фуқаролари, элчихоналари ходимлари ва дипломатларини чиқаришмоқда.
Кўп афғонистонликлар илгаригидек бу мамлакатдан чиқиб кетиш учун Кобул аэропортида тўплашмоқда.
Айни пайтда баъзи манбалар Кобул аэропортидан фуқаролик рейслари тўхтатилганини айтди.