август 21, 2021 15:19 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Хитой махсус кучларининг қўшма ҳарбий машқлари бўлиб ўтди
    Тожикистон ва Хитой махсус кучларининг қўшма ҳарбий машқлари бўлиб ўтди

Тожикистон ва Хитой махсус кучлари икки мамлакат махсус кучлари тактик қўшма ҳарбий манёрвлари чорчубасида танклар, пушка, дронлар ва артиллерияни синовдан ўтказишди.

 Тожикистоннинг Ромит дарасида  Тожикистон ИИВ ва Хитой умумий хавфсизлик вазирлиги махсус кучларини қўшма машқларида янги ққуроллар синовдан ўтказилди.

 Тожикистон ва Хитой махсус кучларини бу ҳарбий машғулотлари Тожикистонниг Ваҳдат туманида жойлашган Ромит дарасида бўлиб ўтди.

 Қўшма машғулотларда энг янги ва замонавий қурол ва яроқлар жумладан  ўқотар қуроллар, танклар, узоқ масофани нишонга оладиган автоматлар, самолёлар, дронлар ва артиллерия ишлатилган. Машқлар шунингдек  Тожикистон ички ишлар вазири ўринбосраи Саъидбахш Раҳмонзода ва Хитой умумий хавфсизлик вазирилиги вакили Лио Юн Фанг бошчилигида ўтказилди.

 Тожикистон ИИВ машғулотларининг мақсади махсус кучлар аскарларининг касбий маҳоратини ошириш, тоғли шароитда терроризмга қарши курашда тажриба алмашиш ва профессионал кадрлар тайёрлашдан иборатлигини айтди.

 

Ёрлиқ