Тожикистон ва Хитой раҳбарларининг музокаралари якунида 25 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
Ушбу мамлакатнинг “Сиан” шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой раҳбарларининг учрашуви доирасида бўлиб ўтган Тожикистон ва Хитой раҳбарларининг музокаралари якунида 25 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Хитой раҳбари Си Тзинпин Сиан шаҳрида учрашиб, турли масалалар ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилган.
Тожикистон ва Хитой президентлари иштирокида 25 та янги ҳамкорлик ҳужжатлари, жумладан, қўшма аксилтеррор машғулотларини ўтказиш, грантлар ажратиш, чуқур иқтисодий ва тижоратни ривожлантириш, фуқаролик самолётларини қидириш ва қутқариш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик дастури, 2025-2023 йилларга мўлжалланган таьлим соҳасидаги ҳамкорлик ва Илмий-техникавий, банк, телевидение ва радио, суньий йўлдош тасвирларидан фойдаланиш бўйича икки давлат ҳокимияти органлари ўртасида шартномалар имзоланди.
Ушбу учрашув якунида Тожикистон президенти хитойлик ҳамкасбини Дошанбега ташриф буюришни таклиф қилди.