Тожикистон ТИВ: Тожикистондан Панжшерга қурол-яроқ ва ўқ-дори юборилгани йўқ
(last modified Tue, 24 Aug 2021 10:02:27 GMT )
август 24, 2021 15:02 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ТИВ: Тожикистондан Панжшерга қурол-яроқ ва ўқ-дори юборилгани йўқ
    Тожикистон ТИВ: Тожикистондан Панжшерга қурол-яроқ ва ўқ-дори юборилгани йўқ

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг баъзи ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бу мамлакатдан Афғонисоннинг Панжшер вилоятига қурол ва ўқ-дорилар етказилгани ҳақидаги хабарларни асоссиздир деб эълон қилди.

Тожикистон ТИВ- и шунингдек ОАВ-да тарқатилган Тожикистондан Афғонистоннинг Паншжер вилоятига қурол-яроқ юборилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

 Тожикистоннинг ушбу вазирликига кўра, бу маълумотлар ёлғон бўлиб ҳеч қандай асосга эга эмас.

Тожикистон мманбалари ҳам Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон гуруҳига қарши бўлган Аҳмад Масъудга яқин манбалари ҳам бу хабарларни рад этанини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Афғонистоннинг айрим ОАВ ва каналлари  жумладан "Спутник Афғонистон", "Тулуъ телеканали" ва "Иттилооти рўз"  ахоборот манбалари,  вертолётлар Тожикистондан Панжшерга қурол, ўқ-дорилар олиб келганини хабар қилишди.