Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда содир бўлган портлашлар оқибатида 60 киши жароҳатланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i64722-Қозоғистон_жанубидаги_ҳарбий_қисмда_содир_бўлган_портлашлар_оқибатида_60_киши_жароҳатланди
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, ўқ-дори омборидаги ёнғин вақтида олтита портлаш содир бўлган.
(last modified 2021-08-28T05:24:58+00:00 )
август 27, 2021 14:07 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда содир бўлган портлашлар оқибатида 60 киши жароҳатланди

Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, ўқ-дори омборидаги ёнғин вақтида олтита портлаш содир бўлган.

Қозоғистоннинг Жамбил областидаги ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган портлашлардан сўнг 60 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда област маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Жамбил области Байзақ районида жойлашган ҳарбий қисм омбори яқинида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида портлаш содир бўлган.

“Ёнғинни ўчиришга ҳарбий қисмнинг ўт ўчириш жамоаси жалб этилди. Уларга Жамбил области фавқулодда вазиятлар хизматининг ўт ўчирувчилари ёрдам бермоқда”, – дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабарида.

Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, ўқ-дори омборидаги ёнғин вақтида олтита портлаш содир бўлган.

Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Яқин-атрофдаги аҳолини кўчириш ишлари олиб борилмоқда.