август 29, 2021 15:36 Asia/Tashkent
  • Ноябрда Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади
    Ноябрда Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади

Қирғизистон президенти мамлакат парламенти сайловлари санасини эълон қилиб бу хусусдаги фаромнни имзолади.

Қирғизистон президенти  Садир Жапаров мамлакат парламенти сайловларини жорий йили ноябр ойи 28 кунида ўтказиш тўғрисида фармон имзолади.

Бу мамлакат конституциясига асосан  референдум жорий йилнинг 11 апрелида ратификация қилинганди ва парламентнинг  90 нафар вакилларини 5 йил учун сайлади.

Қирғизистон конституциясининг  70чи моддаси 2 қисми 2 бандига биноан президент парламент сайловларини имзолади ва бу фармон бугундан бошлаб кучга кирди.

Бундан ташқари 2021  йил 27 августда Қирғизистон президенти ва парламент вакиллари сайловлари  хусусида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритилди. Бу ислоҳотлар Қирғизистондаги сайловлар учун янги усулни таъминлайди.

Қирғизистон конституциясига киритилган ўзгартиришларга асосан президенти ва парламенти аъзоларини сайлаш аралаш сайлов системаси асосида бўлиши керак.

 

Ёрлиқ