Қозоғистонда янги мудофаа вазири тайинланди
(last modified Wed, 01 Sep 2021 09:16:53 GMT )
сентябр 01, 2021 14:16 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда янги мудофаа вазири тайинланди
    Қозоғистонда янги мудофаа вазири тайинланди

Қозоғистон президенти, ўз фаррмонида Мурод Бектановнни мамлакат янги мудофаа вазири этиб тайинлади.

 Қозоғистоннинг янги мудофаа вазири  1965 йилда туғилган ва Украинадаги Киев ҳабий университети, Қозоғистон Қуролли кулари ҳарбий академияси, Россия қуролли кучлари Бош штаб академиясини тамомлаган ва генерал унвонига ҳам эгадир.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев олдинроқ собиқ мудофаа вазири Нурлан  Ярмакбаевнинг истиъфосини  қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистннинг янги мудофаа вазири Мурад Бектанов 2011-2013 йилларда Қозоғистон бош қўмондони биринчи  ўринбосари,  "Восток" минтақавий қўмондлонлик бошқармаси бошлиғи ва 2013-2016 йилларда бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

У 2016-2019 йилларда Қозоғистон қуруқлик қўшинлари бош қўмондони эди.

2019 йилнинг апрелидан тайинланишига қадар у Қозоғистон мудфоаа вазирининг биринчи ўринбосари ва штаб бошлиғи бўлиб ишлаганди.

Қозоғистон Мудофаа вазири бу мамлакатдаги қурол яроқ омборида юз берган портлашда ўз лавозимидан истеъфога чиқди.