Давлат тўнтаришида айбланган Қирғизистон ички ишлар вазири собиқ ўринбосари ҳибсга олинган
Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари давлат тўнтаришга уринишда айбланиб қўлга олингани хабар қилинмоқда.
Қирғизистон ички ишлар вазири собиқ ўринбосари Корсан Асанов ҳарбий давлат тўнтаришида айбланиб ҳибсга олинган.
Қирғизистон ички ишлар вазирлиги тергов хизмати ҳам Асановга нисбатан 309 -модда (ҳокимиятни зўравонлик билан тортиб олиш) ва жиноят иши бўйича иш очилган деб эълон қилди.
Дастлабки терговлар эса Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари бошқа шахслар билан тил бириктириб, ҳокимиятни зўравонлик билан қўлга киритишни фаол равишда тайёрлаганини кўрсатмоқда ва бу эса мамлакат конституциясига зиддир.
Корсан Асанов гумонланувчи шахс сифатида Бишкекдаги ИИВ изоляторида сақланаётгани айтилади.