Коронавируссиз Тожикистон!
-
Коронавируссиз Тожикистон!
Тожикистон ССВ бу мамлакатда ўтган кечада коронавируснинг янги ҳолатини қайд этилмаганини хабар қилди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги илк марта ўтган 4 ой ичида ўтган ир сутка ичида мамлакатда коронавируснинг янги ҳолатини қайд этилмаганини эълон қилди.
Тожикистон ССВ маълумотларига биноан, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 17 минг 84 нафарга етган ва тузалганлар сони 16 минг 953 кишини ташкил этган ва бу вирусдан ҳозиргача 124 киши вафот этган.
Тожикистон ССВ эълонига кўра, ҳозиргача Тожикистонга Ковакс дастури орқали 4 миллион 461 минг 540 доза коронавирусга қарши вакцина олиб келинган. Шу йилнинг 14 сентябрига қадар Тожикистонда 2 миллион 168 минг 537 киши вакцинанинг биринчи дозаси ва 1 миллион 278 минг 240 киши иккинчи дозани олган.