ноябр 14, 2021 13:23 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда 18 ёшдан катта аҳолисининг 47 фоизидан ортиғи коронавирусга қарши эмланган
    Тожикистонда 18 ёшдан катта аҳолисининг 47 фоизидан ортиғи коронавирусга қарши эмланган

Тожикистон республикасида 18 ёшдан ошган аҳолисининг 47 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган.

Тожикистон ССВ -и ҳам жорий йилнинг 12 ноябрга қадар  мамлакатнинг 18 ёшдан ошган аҳолисининг 47,3 фоизи ё ўзи 2 миллион 758 минг нафари коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олганини маълум қилди.

Бундан ташқари Тожикистоннинг 18 ёшдан ошган аҳолисининг 38,9 фоизи ёки 2 миллион 265 минг 815 нафар вакцинани 2 чи дозасини олганини қўшимча қилди.

Хабарга биноан,  Тожикистондаги коронавирусга қарши кураш марказий штабининг қарорига кўра, мамлакатда 18 ёшдан катта фуқаролар учун эмлаш мажбурийдир.

Тожикистон шу пайтгача, бир неча турдаги вакциналарни рўйхатдан ўтказиб, ўз фуқароларига бепул тақдим этган.

Жорий йил 12 ноябрга қадар  Тожикистонда 17 минг 91 киши коронавиручга чалинган ва улардан 124 нафари  вафот этган.

 

Ёрлиқ