март 09, 2022 10:34 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиш сертификатларини тан олади
    Тожикистон Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиш сертификатларини тан олади

Тожикистон Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан ола бошлади.

Жорий йил 5 мартидан бошлаб, ўзбек-тожик давлат чегарасида жойлашган назорат-ўтказиш пунктлари одатий иш тартибига ўтказилишини Тожикистон ва Ўзбекистон нашрлари хабар қилган.

Март ойининг 15 санасидан бошлабчегарадан ўтиш учун COVID-19 инфекциясига қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилса кифоя. ПЗР тест натижаси бўлиши талаб этилмайди деб хабар қилган Спутник.

"Бу қарор Тожикистон Республикасида эпидемиологик вазиятни юмшатиш ҳисобга олинган ҳолда ва мамлакатдаги иқтисодий ҳудудларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, қўшни давлатлар билан иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинди", деб ёзади Тожикистоннинг "Ховар" нашри.

Шунингдек Тожикистонда ҳам жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш талаби ҳам бекор қилинган.

Ёрлиқ