сентябр 16, 2021 12:08 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қозоғистон президентлари учрашувида минтақавий хавфсизлик масаласи муҳокама қилинди
    Тожикистон ва Қозоғистон президентлари учрашувида минтақавий хавфсизлик масаласи муҳокама қилинди

Тожикистон ва Қозоғистон президентлари Душанбе шаҳрида учрашганида минтақавий ва хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув бошланишда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон  Қозоғистон президенти Жомарт Токаевга ШҲТ саммитига қатнашиш учун Душанбега келгани учун миннатдорчилик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, хавфсизлик ва ҳарбий алоқаларни ривожланишини қўллаб -қувватлади.

Тожикистон ва Қозоғистон президентлари  Тожикистонда қўшма савдо марказлари ва фабрика -корхоналарини яратиш ҳамда  2022 йилда Душанбе шаҳрида Марказий Осиё саммитини ўтказишга келишиб олишди.

Имомали Раҳмон ва Жомарт Токаев  бу учрашувда афғон халқи учун катта бир инсоний фожеа остонасидаги бу мамлакат сиёсий ва хавфсизлик вазиятини  айниқса минтақавий ва халқаро хавфсизлик  масалалар хусусида суҳбатлашдилар.

Токаев ҳам бугун ва эртага Душанбеда ўказиладиган КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилишида муҳокама қилинадиган мавзуларнинг  муҳимлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ