Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида 30 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
-
Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида 30 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
Кеча Тожикстонда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари саммитида томонлар 30 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган ШҲТ саммити якунида минтақавий ва халқаро майдонда ушбу ташкилотнинг роли ва таъсирининг кенгайишига йўл очадиган 30 ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.
ШҲТ саммитида Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Белорус, Туркманистон, президентлари, Покистон Бош вазири ва ШҲТнинг аксилтеррор минтақавий тизилмаси ижроий қўмитаси Бош котиби ва бошлиғи нутқ сўзладилар.
Россия ва Хитой президентлари ҳамда Ҳиндистон Бош вазир бу саммитда видеоконференция орқали қатнашдилар. Бундан ташқари БМТ Бош котиби ўринбосари ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг юқори мартабали расмийлари ҳам иштирок этдилар.
Саммит кун тартибида шунингдек, минтақавий барқарорлик ва нотинчликларни таъминлаш, Афғонистондаги сиёсий ва хавфсизлик ҳолатини қайта кўриб чиқиш, терроризмга қарши кураш ишларини мувофиқаштириш, коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар, кузатувчи давлатар билан ўзаро алоқаларни кучайтириш ва ташкилот билан ҳамкорлик қилиш, Эрон ислом жумҳуриятини ташкилотга қабул қилиш ҳамда Миср, Қатар ва Саудия Арабистони учун мулоқот шериклари мақомини бериш каби масалалар жой олганди.
Бундан ташқари Тожикистон томонидан тайёрланган ва тасдиқланган ШҲТнинг мадҳияси янгради ва ташкилотга раислик қилиш Ўзбекисонга ўтди.