Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо конфереция бўли ўтди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 40 та саноат компаниялар вакиллари иштирокида тожик-ўзбек савдо конференцияси ўтказилди.
Душанбе шаҳридан Форс ахборот агенгтлигининг хабар қилишича, бу конференция Тожикистон Савдо-палатаси ва Ўзбекистон экспорт ва савдони ривожлантириш агентлиги томонидан "Making Uzbekistan" бизнес миссияси доирасида бўлиб ўтди.
Тожикистон расмий маълумотларига биноан, шу йилнинг 8 ойи ичида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 277 миллион долларга етди ва бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга кўпроқдир.
Хабарга кўра, мазкур конференция билан бир вақтда, Душанбедаги " Кохи Борбад" саройида Ўбекистон кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ -овқат саноати, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва кийим кечак, чарм пойабзаллар, ипак маҳсулотлари, маиший техника, соғлиқни сақлаш буюмлари ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 14 хил маҳсулотлар намойиш этилди.