Тожикистон ва Россия президентлари хавфсизлик бўйича маслаҳатлашув ўтказишди
Тожикистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатларида минтақавий хавфсизлик ва Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларини ҳимоя қилиш хусусида маслаҳатлашдилар.
Тожикистон давлат ахборот агентлиги- Ховар- нинг хабар қилишича, Тожикистон презинденти Имомали Раҳмон Россия президени Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида , Афғонистондаги сўнгги воқеалар ва мамлакат чегаралари бўйича хавфсизликни кучайтириш зарурлигини муҳокама қилди.
Хабарга кўра, Путин ва Раҳмон Афғонистондаги вазият бўйича икки томонлама ҳамкорлик ва дипломатикк алоқаларни оширишга келишиб олишди.
.Бундан аввал Россия Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин Тожикистон ва Толибон ўртасидаги зиддият кучайганидан хавотир билдирганди.
Толибон радикал гуруҳи яқинда Тожикистон ҳукуматини Афғонистон ички ишларига аралашишда айбланганди.