Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида КХШТнинг 3 ҳарбий машқлари ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i65942-Тожикистоннинг_Афғонистон_билан_чегарасида_КХШТнинг_3_ҳарбий_машқлари_ўтказилади
Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида КХШТга аъзо давлатларнинг 3 та кенг кўламли ҳарбий манёврлари бўлиб ўтади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 07, 2021 17:05 Asia/Tashkent
  • Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида КХШТнинг 3 ҳарбий машқлари ўтказилади
    Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида КХШТнинг 3 ҳарбий машқлари ўтказилади

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида КХШТга аъзо давлатларнинг 3 та кенг кўламли ҳарбий манёврлари бўлиб ўтади.

Октябрь ойининг  10-23 кунлари Тожикстоннинг Афғонистон билан чегарасида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг 3 та буюк ҳарбий машқларида бу ташкилотнинг 4 мингдан ортиқ аскарлари ва  зобитлари  ҳамда  800 та ҳарбий- техник бўлинмалари қатнашади.

Ҳарбий машқлар  Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош Хатлон вилоятидаги " Ҳарб Майдон" ва  " Мамирак" иккита майдонида ўтказилади.

Биринчи ҳарбий машғулолар " «Қидирув-2021»  номланган. Унда КХШТнинг аъзо давлатлар армияларини тегишли бўлинмалари ташкилий ва разветка операцияларини амалга оширади.

Бундан ташқари " Эшелон -2021" номланган иккинчи машғулотлар доирасида КХШТ кучларининг моддий-техник таъминлашни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар билан биргаликда операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш мақсадида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз Россия, Тожикистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон КХШТга аъзо давлатлар ҳисобланади ва  Афғонистондаги сўнгги ўзгаришлар ортидан  бу ташкилот Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга кўпроқ эътибор қаратмоқда.