Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бизнес маркази очилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i66120-Душанбе_шаҳрида_Тожикистон_ва_Ўзбекистоннинг_бизнес_маркази_очилди
Тожикистон пойтахтида Тожикистон -Ўзбекистон бизнес уйи фойдаланишга топширилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 13, 2021 16:00 Asia/Tashkent
  • Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бизнес маркази очилди
    Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бизнес маркази очилди

Тожикистон пойтахтида Тожикистон -Ўзбекистон бизнес уйи фойдаланишга топширилди.

Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бизнес маркази фаолияти Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари компаниялари  фаолиятларини янада ошириш мақсадида Тожикистонда хизмат шакллари ва товарларни таблиғ қилиш орқали  савдогарлар учун баъзи қулайликлар яратиб сотишда амалий ёрдам беришга қаратилган.

Тожикистон ва Ўзбекистон савдо уйининг бошқа бир қисмида,  бу мамлакт компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган турли маҳсулотлар, қурилиш , мебель, болалар ва ошхона анжомлари, озиқ-овқат маҳсулотлари шунингдек  Тожикистонда эҳтиёж сезаётган саноат маҳсулотлари экспорти ва импорти сотувга қўйилади.

Бундан ташқари  Тожикистон ва Ўзбекистон савдо маркази ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг турли кўргазмалари учун майдон бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.