Тожикистонда ўнлаб афғон учувчилари ҳибсга олинган
Афғонистон собиқ ҳукумати армиясининг 150 га яқин учувчи ва пилот ёрдамчилари Тожикистонда қамоқда қолаётгани айтилади.
Нью-йорк таймс газетасининг кечанги хабарига кўра, Кобул ҳукумати қулаган кунида Тожикистонга борган Афғонистон собиқ армияснинг 143 учувчи ва учувчи ёрдамчилари қўлга олинганини хабар қилди.
Тожикистонда қўлга олинган пилотларидан бири бу нашрия билан суҳбатда, айни пайтда минглаб учувчилар, экипаж ва Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг бошқа ходимлари ҳозирда яшириниб АҚШ ҳарбийлари томонидан ташлаб кетилганини ҳис қилмоқда деб айтган.
У сўзларининг бошқа қисмида, биз АҚШ армияси ва ҳукуматига ёрдам беришга ишонган эдик, аммо бу амалга ошмади.
Биз Тожикистонда собиқ Афғонистон ҳукумати томонидан қамоққа олинган учувчилар муаммосини ҳал қилиш бўича АҚШ режаси йўқлигини сезамиз деб қўшимча қилган.
Бундан ташқари Афғонистоннинг "Ҳашти субҳ" газетаси ҳам АҚШ ТИВ -и Афғонистон армиясининг собиқ учучиларини жадвалга мувофиқ олиб чиқиш учун Тожикистон ҳукумати билан мунтазам алоқада бўлганини эслатган.