Марказий Осиёдан қисқача хабарлар
Авсрия ТИВ раҳбари Тожикистонга сафар қилгани, Польша сенати раисининг Тожикистонга ташрифи, Туркманистондан Грузияга самолёт ёқилғичи экспортини ошириш Марказий Осиёнинг айрим янгиликларидандир.
Австрия ТИВ раҳбари Mixail Lixart Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига ташрифи доирасида тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддан билан мулоқотқилди.
Томонлар учрашувида, икки томонлама ва халқаро даражасидаги алоқалар кўриб чиқилди.
Тожикистон ва Австрия ТИВ раҳбарлари, минтақавий хавфсизлик айниқса Афғонистондаги вазият ва террорчилик таҳдидларига қарши кураш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Расмий ташрифи билан Нурсултон шаҳрига борган, Польша сенати раиси Томас Грудский кеча Қозғистон парламенти спикери Нурлан Нигматулин билан учрашуви мулоқот қилди.
Томонлар бу учрашувда, иккитомонлама ҳамкорлик йўналишларини жумладан икки мамлакат парламентлари вакиллари ўртасидаги алоқалари юзасидан фикр алмашдилар.
Бошқа хабарга кўра, Туркманистон жорий йилнинг 10 ойида Грузияга 54,9 минг тонна самолёт ёқилғиси экспорти билан биринчи ўринни эгаллади.