Қозоғистон Тожикистонга Афғонистон билан чегарасини қўриқлаши учун ҳарбий техника етказиб беради
(last modified Thu, 11 Nov 2021 09:21:41 GMT )
ноябр 11, 2021 14:21 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Тожикистонга Афғонистон билан чегарасини қўриқлаши учун ҳарбий техника етказиб беради
    Қозоғистон Тожикистонга Афғонистон билан чегарасини қўриқлаши учун ҳарбий техника етказиб беради

Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Нурслутон давлатини Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тожикистонга ҳарбий -техник ёрдам кўрсатиш қарорини маълум қилди.

Қозоғистон парламенти бу мамлакат ва Тожикистон ўртасидаги келишувлар асосида тожик-афғон чегаралари хавфсизлигини таъминалаш учун  ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғисидаги битимни ратификайия қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қозоғистон мудофа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев  ҳарбий техника воситаларини Тожикистонга тақдим этилиши Қозоғистоннинг жанговар тайёргарлиги ва мудофаа қобилиятига таъсир қилмайди чунки бу ёрдамлар  Қозоғистон қуролли кучлари захира ҳисобидандир деб эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида,  ҳамкор давлатларга ҳарбий -техник ёрдам беришни ўта муҳим масала сифатида баҳолади.

Шпекбаев шунингдек  тожик-афғон чегарасида туташ ҳудудларидаги мавжуд хавфсизлик ҳолати, шунингдек минтақавий хавфсизликка таҳдидларни кучайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий -техник ёрдамлар Тожикистон армиясининг ушбу таҳдидларни қайтариш ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш қобилиятини кучайтиради деб аниқлик киритди.