Қирғизистон ҳукумати Туркиядан учувчисиз учоқлар сотиб олди
Қирғизистон ҳукуматини Туркияда ҳарбий дронлар сотиб олгани хабар қилинмоқда.
Туркиянинг ТРТ телеканалининг хабар қилишича, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси генерал Камчибек Тошев бу мамлакат президенти Садир Жапаров иштирокидаги маросимда, Туркиядан Bayraktar TB2 дронларини сотиб олинганини тасдиқлади.
Тошев учувчисиз учоқлар билан ишлаш бўйича қирғиз кучларининг Туркияда ўқитилишига ҳам тўхталиб, сотиб олинган ҳарбий дронлар яқинда Қирғизистонга етказилади деб аниқлик киртди.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, генерал Камчибек Тошев сотиб олинган учувчисиз учоқлар сонини тилга олмади аммо сўзларининг бошқа қисмида, Бишкек давлати Россиядан ҳам “Orlan-10” дронлари ва снайпер милтиқлари сотиб олганини баён этди.