Тожикистон республикаси ташқи савдо ҳажми 26 фоизга кўпайган
декабр 02, 2021 17:07 Asia/Tashkent
Тожикистоннинг МДҲ мамлакталари билан ташқи савдоси 2021-йилнинг 10 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,4 фоизга ўсгани хабар қилинмоқда.
Тожикистоннинг ташқи савдо вазирлиги хабарига биноан, Тожикистоннинг МДҲ мамлакталари билан савдо иқтисодий айирбошлаш ҳажми 2,4 миллиард долларга етган ва бу кўрсаткич мамлакат умумий ташқи савдоснинг 47,9 фоизини ташкил қилади.
Ҳисоботга кўра, бу даврда Тожикистоннинг асосий савдоо шериклари , Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон бўлган.
Тожикистон республикасининг Россия билан ўзаро товар айирбошаш ҳажми бу даврда 1 миллирад доллардан, Қозоғистон билан 936,4 миллион доллардан ва Ўзбекистон билан 354 миллион долларга етган.
Ёрлиқ