Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига молиявий ёрдамлар кўрсатди
Европа Иттифоқи Марказий Осиёда чегараларни бошқариш дастурининг ўниничи босқичини ижро этиш учун молиявий ёрдамлар ажратди.
Кеча Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Марказий Осиёнинг 5 мамлакатлари /Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон / чегара бошқаруви масъулллари ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Марказий Осиёдаги чегара бошқарувига ёрдам кўрсатиш ва унинг ўннинчи босқичини амалга ошириш мақсадида Европа Иттифоқи 21 миллион 650 минг евро ажратди. Марказий Осиё чегара бошқаруви расмийлари Европа Иттифоқи вакиллари йиғилишида бу дастур мақсадлари шунингдек унинг ижро этиш дастурлари ҳам тақдим этилди.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги вакили Терри Ҳакала ҳам сўзлаган нутқида Европа Иттифоқи томонидан таъминлайдиган Марказий Осиёдаги чегара бошқарувига ёрдам бериш дастури минтақавий интеграцияни юксалтириш учун бу иттифоқ Марказий Осиё республикалари ўртасидаги ҳамкоилклар руҳини акс этади деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқи шунингдек, минтақавий муносабатлар ва интергация муштарак муаммоларга ечим топиш учун яхши воситаларни тақдим этади ва минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига кафолат беришда рол ўйнайди ҳисоблайди.