Қирғизистонда Аскар Акаев оқланди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев бу мамлакатнинг Қумтор олтин кони иши бўйича айбдан оқлангани хабар қилинди.
Қирғизистон собиқ бош вазири Бекбулат Талгарбеков Аскар Акаевни айбловини исботлаш учун етарли ва ишончли далиллар мавжуд эмаслиги ва собиқ президентининг иши ёпилганини маълум қилди.
Талгарбеков шунингдек Аскар Акаев иши бўйича тергов жараёнида унга саволлар келиб чиққанида у қайта суроққа гувоҳ сифатида қатнашади деб изоҳлади.
Қирғизистон собиқ бош вазри ўз сўзларида тергов ва тадқиқотлар Акар Акаев ва унинг қариндошлари Қумтор конида пора олмаганини кўрсатмоқда деб таъкидлади.
Қирғизистон собиқ бош вазири олдинроқ Қумтор делосига гувоҳлик бериш мақсадида Бишкекка келганди.
1990 ва 2005 йилларда Қирғизистон президенти бўлган Аскар Акаев 2005- йил март ойида мамлакатни тарк этиб бугунгача Россияда яшаб келган.