Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна можаро
(last modified Sun, 26 Dec 2021 07:29:01 GMT )
декабр 26, 2021 12:29 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна можаро
    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна можаро

Тожикистон фуқаролари қирғизистонликларнинг автомобилларини тошбўрон қилгани ва бунга жавобан қирғиз чегарачиси ҳавога ўқ узганини Қирғизистон чегара бошқармаси матбуот хизмати хабар қилган.

Кеча 25 декабрь куни Қирғизистоннинг Дамба ва Мақсат қишлоқлари қаршисидаги чегара яқинида тожик ҳарбийларининг тирбандлиги қайд этилган ва улар чегара постларидан бирига миномёт ўрнатган деб хабар қилган Қалампир сайти. 

Орадан кўп ўтмай чегара яқинидаги Эки-Тош ҳудудида отишма содир бўлган: тожик фуқаролари қирғиз халқининг машиналарига тош отган, қирғиз чегарачиси можарони тўхтатиш учун ҳавога ўқ узишга мажбур бўлган. 

“Эки-Тош ҳудудида содир бўлган воқеадан сўнг дарҳол Қирғизистон ва Тожикистон чегара постлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва улар вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қўшимча чегара қўшинларини жойлаштирди. Тожикистон томони қидирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Давлат чегарасининг ушбу қисмида жойлашган чегара хизмати (Қирғизистон — таҳр.) бўлинмалари хизмат кўрсатишнинг кучайтирилган версиясига ўтказилди”, дейилган хабарда. 

Ёрлиқ