Қирғизистон ва Тожикистон чегараларини делимитация қилиш амалиёти давом этмоқда
(last modified Wed, 11 Oct 2023 08:34:04 GMT )
октябр 11, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Тожикистон чегараларини делимитация қилиш амалиёти давом этмоқда
    Қирғизистон ва Тожикистон чегараларини делимитация қилиш амалиёти давом этмоқда

Тожик-қирғиз ишчи гуруҳлари икки мамлакат ўртасидаги умумий чегаранинг яна 43 километрини демаркация қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ва Қирғизистон топографик гуруҳлари умумий чегаранинг яна 43,32 километри бўйича келишувга эришган. Бу келишувга 3-7 октябрь кунлари Боткен шаҳрида /Қиризистон/ бўлиб ўтган тожик-қирғиз ҳукуматлари делегациянинг давлат чегарасини делимитация ва белгиллаш бўйича топографик -ҳуқуқий ишчи гуруҳларниг учрашуви натижасида эришилди.

Учрашув якунида чегара протоколи имзоланди ва томонлар чегарани белгиллаш амалиётини давом эттириш ва навбатдаги учрашувни Тожикистонда ўтказишга келишиб олдилар.

Тожикистон ва Қиризистон 980 километрлик чегарага эга ва 2002 йилнинг декабридан бери чегарани делимитиция қилиш бўйича музокараларни бошлаган.

Тожикистон ва Қирғизистон ҳозиргача умумий чегаранинг тахминан 3 дан икки қисми бўйича келишиб олган ва икки давлат ўртасидаги яна 400 километрлик чегарани демаркация қилиш амалиёти давом этмоқда.