Тожикистон ва Ўзбекистон чегара бўйича ишчи гуруҳи учрашув бўлиб ўтди
декабр 28, 2021 14:56 Asia/Tashkent
Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасилари масаласида икки мамлакат қўшма комиссияси доирасидаги давлат делегациялари ишчи гуруҳларининг йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтди ва музокаралар жараёнида топографик- геодезия, аэросуратга олиш ва чегараларни белгиллаш тадбирлари, 2022- йилда мўлжалланган ишчи гуруҳ йиғилишлари хулосаси ва жадвали хусусида келишиб олдилар.
Хабарга кўра, томонлар чегаралари демаркацияси бўйича икки давлатининг ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистон ҳудудида ўтказишга келиша олишди.
Бундан ташқари томонлар учрашув якунида тожик -ўзбек томонлари ҳам тегишли баёнотномани имзоладилар.
Ёрлиқ