Қозоғистонда ўлим жазоси бутунлай бекор қилинди
Қозоғистон президенти Жомарт Токаев кеча мамлакат жиноят кодексидан ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади.
Қозоғистон президенти чиқарган баённомасида, Токаев мамлакатда ўлим жазосини бутунлай бекор қилувчи қонун лойиҳасини имзолаганини эълон қилди.
Ўтган ҳафта Қозоғистон парламенит ўлим жазосини бекор қилувчи қонун лойиҳасиниқабул қилди. Бу Марказий Осиёнинг ушбу давлати учун муҳим сиёсатини ўзгаришидан далолат бермоқда.
Мазкур қонун ўлим жазосини Қозоғистон жиноят кодексидан чиқариб ташлайди.
Жорий йилнинг аввалида яъне 2 -январида ҳам Қозоғистон перзиденти фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг иккинчи факултатив протоколини ратификация қлииш ҳақидаги фармонни имзолаганди.