Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
(last modified Wed, 05 Jan 2022 08:10:41 GMT )
Январ 05, 2022 13:10 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
    Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатдаги сўнгги тартибсизликлар ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Қозоғистон президенти девони Қозоғистон президенти  Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Олмаота ва Менгистао шаҳарларида суюлтирилган газ нархи ошишига қарши норозилик намойишлари бўйича нутқидан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат 19 январгача давом этади. Қозоғистон президенти намойишчиларни ички ва ташқи провокация ва митингларга берилиб кетмасликдан эҳтиёт бўлишни айтди. Тўқаев яна вазирлар маҳкамаси йиғилишида намойишчиларнинг ҳуқуқларига оид талабларни кўриб чиқишга ваъда берди. Қозоғистон президенти ҳарбий идора ва марказларга қилинган ҳужумни ноқонуний деб баҳолади. Шу билан бирга, унинг ҳукумати намойишлар туфайли қуламаслигини айтди.

Менгистао вилоятининг Актау ва Жанаозин шаҳарларида сўнгги кунларда суюлтирилган газ нархи ошишига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.