Толибон туркман чегарачилари билан тўқнашувларни рад этди
(last modified Wed, 05 Jan 2022 08:14:35 GMT )
Январ 05, 2022 13:14 Asia/Tashkent
  • Толибон туркман чегарачилари билан тўқнашувларни рад этди
    Толибон туркман чегарачилари билан тўқнашувларни рад этди

Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги гуруҳнинг туркман чегарачилари билан тўқнашуви асоссиз эканини айтди.

Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий кеча (сешанба) Тwиттеръда Афғонистон-Туркманистон чегарасида тўқнашувлар бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этганини айтди: Туркманистон билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз дипломатик каналлар орқали барча давлатлар, жумладан Туркманистон билан ҳам конструктив муносабатларга интиламиз.

Туркманистоннинг Кобулдаги элчихонаси ҳам ўз баёнотида мамлакат чегара кучлари ва Толибон ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар ҳақидаги хабарларни рад этди. Элчихона баёнотида қўшимча қилди: Туркманистон бетарафлигини инобатга олган ҳолда Афғонистон билан қўшничилик ва яхши қўшничилик муносабатларини давом эттирмоқда"

Баъзи манбалар кеча (душанба) Жузжон вилоятининг Хамаб туманида Толибон ва туркман кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлганини хабар қилди. Толибоннинг Жузжон вилояти ахборот ва маданият бошқармаси бошлиғи душанба куни Толибон кучлари хавфсизлик ҳолатини текшириш учун Хамаб тумани чегарасига борганларида туркман чегарачилари билан тўқнаш келганини айтди. Толибон кучлари ўт очиш билан жавоб қайтарган.

Ёрлиқ