Қирғизистонда экстремистик гуруҳларга қарши янги кураш бошланди
-
Қирғизистонда экстремистик гуруҳларга қарши янги кураш бошланди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги, экстремистик ҳаракатларга қарши кураш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди.
Экстремистик ҳаракатлар қаршисида Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни , суверенитет ва миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш, бу қонун лойиҳасининг асосий мақсадидандир.
Экстремистик фаолиятларга қарши кураш учун ташкилий принсиплар ва қонун доирасида тайинлаш ва барқарорлаштириш, экстремистик фаолиятларга қарши курашда турли соҳалар ва органлар ҳамкорликларини юксалтириш, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган лойҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги бу режани халқ муҳомасига тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг экстремизмга қарши амалдаги қонунлари 2005 йилда қабул қилинган ва уларга бир неча бор ўзгартиришлар киритилган.