Қозоғистон президенти мамлакатда сиёсий исоҳотларни ваъда қилмоқда
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев, бу мамлакатда сиёсий ислоҳотларни амалга оширишни ваъда қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти бугун мамлакатдаги тартибсизликлар ва норозилик намойишлари ортидан сентябрь ойида халққа сиёсий ислоҳотларнинг янги пакетини тақдим этишини маълум қилди.
Тўқаев шунингдек сиёсий ислоҳотларнинг ушбу янги сиёсий пакети кенг жамоатчилик ва экспертлар билан конструтив ва кенг кўламли мулоқотга асосланади дея айтди.
У Қозоғистон модерниация йўлидаги ҳаракаларини давом эттиришини баён этиб, сиёсий ислоҳот унинг мамлакатдаги асосий роли эканилигини қайд этди.
Бошқа хабарга кўра, Қозоғистон ҳукумати мамлакат кибер фазосини назоратга олишни истайдилар. Бу борада Олмаота шаҳар ҳокимлиги ёшларни нишонга олаётган экстремистик ғоялар ва ҳаракатларнинг нуфузини олдини олиш учун мамлакат кибер фазосини контролга олиши ҳақида хабар берган.
Қозоғистондаги сўнгги тартибсзилклар чоғида мамлакат расмийлари воқеаларда экстремистик ва ваҳҳобий гуруҳларнинг роли борлигини эълон қилишди.