Қозоғистонда 2 мингдан ортиқ қўзғолончилар ҳибсга олинган
Январ 18, 2022 11:55 Asia/Tashkent
2000 дан зиёд қозоғистонлик сўнгги тартибсизликлар пайтида қўлга олинган.
Эрон телерадиокомпанияининг хабар қилишича, Олмаота шаҳар аксилтеррор операциялари қўмондонлиги кечанги сана 17 январга қадар ноқонуний тартибсизликлар жараёнида 2 минг 641 нафар қўзғолоннчи ва талончилар қўлга олингани маълум қилди.
Бундан ташқари 127 дона ўқотар қурол ва 4077 дона ўқ-дорилар ҳам мусодара қилинан.
4 январдан 4 кун давом этган Қозоғистондаги намойишлар ва тартибсизликларда банклар, ҳукумат бинолари ва кўплаб дўконлар вайрон қилинган.
Ёрлиқ