Қирғизистон Евроосиёда рекорд даражадаги инфляцияни бошдан кечирмоқда
-
Қирғизистон Евроосиёда рекорд даражадаги инфляцияни бошдан кечирмоқда
Қирғизистон республикаси Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар орасида инфляция бўйича рекордчидир.
Қирғизистон Статистик миллий қўмитаси хабарига биноан, жорий 2021-йилнинг январь-декабрь ойида ўтган йилнинг ушбу даврига қараганда Қирғизистонда истеъмол тўловлари соҳасида инфляция даражаси 11,2 фоизни ташкил қилган.
Инфляциянинг бир қисми мамлакатда қурғоқчилик туфайли ғалла етишмаслиги ва натижада ун ва ун маҳсулотлари нархини сезиларли даражада бўлиши билан боғлиқ Қирғизистонда ҳам бензин нархи кескин ошган.
Қирғизистондан кейин эса Белорусда ноозиқ-овқат маҳсулотлари 9,9 ва хизматлар нархи 7,6 фоиз ўсган.
Эслатиб ўтамиз Евроосиё иқтисодий иттифоқига Россия, Қозоғистон, Белорус, Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган.