Қирғизистон республикаси коронавирус ҳолатлари кўпайгач, мактаблар ёпилди
Январ 19, 2022 16:06 Asia/Tashkent
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги мактаблар коронавирус ҳолатлари ошиши ортидан ёпилди.
Қирғизистон ССВ ўтган 24 соат ичида мамлакатда коронавирусдан 3 киши вафот этгани ва Бишкекда эса 820 киши, улардан 600 нафраи коронавирус билан касалланганлар аниқлангани ҳақида маълум қилди.
Қирғизистон ССВ ҳисоботига биноан, карантин туфайли Бишкекда 16 мактаб ёпилган ва болалар ҳам икки ҳафта давомида виртуал шаклида ўқишни давом эттиришади.
Ҳозиргача Қирғизистонда 191 минг 288 кишида коронавирус аниқланган ва 2 минг 836 киши ҳам қурбон бўлган.
Бишкекда коронавирус ҳолатларини ошиши билан расмийлар фуқароларини карантинга риоя қилишга ва ўз фарзандларини мактабга юбормасликка чақирган.
Ёрлиқ